Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин Лондонда бўлиб ўтадиган Уимблдон турнири бошланиши арафасида ATP рейтингида 30 поғона юқорилаб, 62 ўринга жойлашди.

Эслатиб ўтамиз, 27 июнь куни Истомин Ноттингем шаҳрида ўтказилган  "AEGON Open" теннис турнирида ғалаба қозониб, ўз фаолиятидаги илк титулни қўлга киритганди. Бир соату 42 дақиқа давом этган баҳсда у рейтингда 44-поғонада қайд этилган америкалик Сэм Куэрани 7:6, 7:6 ҳисобларида таслим этганди.

Финал баҳсида Истомин 7та эйс зарбани амалга оширди. Иккита брейкка эга бўлди ва уч бор тўп узатишда хатоликка йўл қўйди. Куэрри эса 12та эйс зарба, иккита брейк-поинт ва 6та қўшхато қайд этди. Икки теннисчининг ўзаро учрашувлардаги ҳисоб 4:3га етди, ҳозирча Куэрри фойдасига.

Ноттингем турнирининг мукофот жамғармаси 644,065 еродан иборат бўлиб, Денис Истомин ғолиб сифатида 79,345 евро мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкосига эга бўлди. 

29 июнь ҳолатига кўра, Денис Истомин 780 очко жамғарган ҳолда 62-ўринда бормоқда.

Энди у жорий ҳафтада старт оладиган "Катта Дубулға" турнирларидан бири "Уимблдон"да иштирок этади. У биринчи баҳсини испаниялик Альберт Рамос-Виноласга (рейтингда 65 ўрин) қарши ўтказади.