26 июнь куни Жиззах шаҳрида “Суғдиёна” футбол клуби уй учрашувларини ўтказадиган янги стадион фойдаланишга топширилади.

2013 йилда қурилиш ишлари бошланган “Суғдиёна” спорт мажэмуаси ҳозирги вақтда тўлиқ тайёр ҳолга келтирилган. Бугун ушбу мажмуадаги янги стадионда Олий лига 14-тур доирасидаги “Суғдиёна” – “Қўқон-1912” ўйини бўлиб ўтади.

Таъкидлаш керакки, ушбу ўйингоҳ ўз бағрига 11 650 мухлисни сиғдира олади.

“Суғдиёна” спорт мажмуасининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев ҳамда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бош директори Фарҳод Магометов иштирок этишади.