АҚШнинг Канада билан чегараси ҳудудида 3 ҳафта олдин Нью-Йоркнинг Клинтон округидаги қамоқхонадан қочган маҳбуслардан бири, Дэвид С полиция томонидан жароҳатланди ва қўлга олинди.

NBC телеканали маълумотига кўра, у айни вақтда турмага қайтарилган.

Бир кун олдин, у билан биргаликда қамоқхонада қочиб кетган Ричард Мет отиб ўлдирилганди.

Қайд этиш жоизки, Нью-Йорк штатининг Клинтон округидаги бу қамоқхона кучли назорат остида қўриқланади ва қамоқхона қурилганидан буён ҳали биронта маҳбус бу ердан қочиб кета олмаганди.

Маҳбуслардан бири шерифни ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган, иккинчиси эса қотиллик ва ўғрилик учун 25 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.