Россия Спорт вазири Виталий Мутко 2016/17 йиллар мавсумидаги Чемпионлар Лигаси финали Уэльс пойтахти – Кардиффнинг “Миллениум” ўйингоҳида ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Р-Спорт” хабар бермоқда.

Шунингдек, шу мавсумдаги УЕФА Суперкубоги учрашуви Македония пойтахти – Скопьеда ўтказилиши белгиланди.

Ушбу қарор УЕФАнинг 29 июндаги йиғилишида қабул қилинди.

Маълумот учун, 2015/16 йиллардаги мавсумда Чемпионлар Лигаси финал учрашуви 2016 йил 28 май куни Миландаги “Сан-Сиро” ўйингоҳида ўтказилади.