Қозоғистон бош вазири Карим Масимов ижтимоий тармоқларнинг бугунги кунда катта кучга айланаётганини, улар орқали жиҳодга чорлаш ҳоллари кўп кузатилаётганини таъкидлаб ўтди.
“Дунёда бўлаётган ҳодисалар экстремизм асосий таҳдидга айланиб бораётганини, бу эса ўз навбатида бирлашиш заруратини келтириб чиқараётганини кўрсатмоқда. Одамларни бу соҳага жалб қилишнинг асосий воситаларидан бирига эса интернет тармоғи айланмоқда”, – унинг сўзларини келтиради Казинформ ахборот агентлиги.
Остонада бўлиб ўтган Марказий ва Жанубий Осиё давлатларида экстремизмга қарши курашишга бағишланган конференциядаги чиқишида бош вазир интернет террорчи гуруҳлар томонидан фаол ўзлаштирилиб, инсонларни жиҳодга чақириш, ёшларни ўз сафларига жалб қилишнинг қулай қуролига айланиб улгурган.
“Айниқса бу борада Facebook ва WhatsApp ижтимоий тармоқларининг ўрни каттадир”, – қўшимча қилди Масимов.