Латвияда 625 нафар ўзбекистонлик талаба ўқийди. Бу ҳақда Латвия таълим ва фан вазири Марите Сейле маълум қилди.
“Жаҳон” ахборот агентлигининг ёзишича, икки давлат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланган.
“Айни пайтда муносабатларимиз яна чуқурлашмоқда. Мамлакатимизда Ўзбекистондан 625 нафар талаба ўқиётганидан мамнунмиз. Умид қиламанки, улар юртига қайтиб, халқи учун ишлайди”, – деди Сейле хоним.