LG Electronics компанияси бир жойда олинган энг давомий селфи занжирини ташкил этиб, Гиннес рекордлари китобига кириш учун ариза берди. Бу Мехико шаҳрида бўлиб ўтди ҳамда унда 2.500 нафардан ортиқ одам қатнашди. Селфи олишда иштирокчилар LG G4 смартфонидан фойдаланишди. Тадбир 13 июнь куни Мехикодаги Чапультепек саройи ёнида бўлиб ўтди ва 2 соат давом этди. Уни Гиннес рекордлари китоби кузатувчилари текшириб борди.

746 дона якка ҳамда гуруҳ бўлиб тушилган селфилар АҚШда ўрнатилган аввалги 531 дона селфидан иборат рекордни ортда қолдирди.

“Селфи ҳар 10 сонияда амалга оширилди. Бу вазифани LG G4 қайта қувватлаш талаб қилмаган ҳолда уддалади.

Кўп миқдордаги селфини амалга оширган бўлса ҳам LG G4 смартфонининг қуввати тугамаган эди. Бироқ бизда иштирокчилар қолмади”, – деди маросимда Мексикадаги LG Electronics номидан иштирок этган координатор Даниэль Агилар.