АҚШнинг Массачусетс штатида Beechcraft BE 36 русумидаги кичик самолётнинг турар жой биноси устига қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда BostonHerald нашри.

Самолёт Пенсильвания штатидаги Ланкастер аэропортидан Массачусетс штатидаги Норвуд шаҳри аэропортига учиб кетаётган бўлган. Фалокат Бостондан 30 мил нарида содир бўлган.

Самолёт қулаши оқибатда турар жой биноси ёниб кетган. Кўп қаватли уйда яшайдиган одамларнинг ўзлари вайроналар остидан мустақил равишда чиқишга муваффақ бўлишган.
Ҳалок бўлганларнинг барчаси самолёт экипажи аъзолари эди.

Ҳозирча самолётнинг қулаши сабаблари номаълумлигича қолмоқда, ҳуқуқ-тартибот муассасалари идоралари воқеа тавсилотларини ўрганмоқда.