Москванинг Домодедово аэропортида 25 ёшли қирғизистонлик қиз қўлга олинди. Интерфакс агентлигининг Қирғизистон ИИВга таянган ҳолда маълум қилишича, у Россиядан Туркияга йўл олиб, у ер орқали Сурияга ўтишни ва ИШИД таркибига қўшилишни режалаштирган.

Таъкидланишича, уни қўлга олишда икки давлат ҳуқуқ-тартиботчилари биргаликда ҳаракат қилган. Қиз ҳеч қаерда ишламаслиги ва турмуш қурмаганлиги аниқланган.
Кўрсатмалар бериш чоғида у тўрт йил муқаддам у динга муккасидан кетганини ва бир муддат олдин Суриядан таклиф олганини айтган. Москвадан уни Ҳасан исмли эркак олиб кетиши керак эди.