Москва полицияси 5 нафар ўзбекистонликни Россия пойтахти марказида Туркия фуқаросини калтаклагани учун ҳибсга олди.

"20 ёшдан 38 ёшгача бўлган 4 нафар эркак ҳамда 31 ёшли аёл қўлга олинган. Аёлнинг сумкасидан жабрланувчидан тортиб олинган телефон ва пуллар топилди. Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган", дейилади "Москва" агентлиги хабарида.

Маълум бўлишича, жабрланувчи 44 ёшли Озжан Болат бўлиб, уни Шелепихинский қирғоғи кўчасида калтаклашган.

Ҳодиса бўйича жиноий иш очилган.