3 ҳафта олдин Нью-Йорк штатидаги Клинтон округидаги қамоқхонада қочиб кетган маҳбуслардан бири Ричард Мэт полиция томонидан отиб ўлдирилган.

Ассошетед Пресс нашри хабарига кўра, унинг бошига уч марта ўқ отилган.

Суд-тиббиёт таҳлили натижаларида аниқланишича, у 3 ҳафта давомида қочқинликда яшаганига қарамасдан ўлдирилишидан олдин яхши жисмоний ҳолатда бўлган. У бунга ўз қиёфасини муваффақиятли тарзда ўзгартира олгани эвазига эришган.

Қочқинларнинг иккинчиси ҳам Канада чегарасида қўлга тушган.

Қайд этиш жоизки, Клинтон қамоқхонасидан 3 ҳафта олдин маҳбусларнинг қочиб кетиши 150 йиллик тарихда илк марта юз берганди.

Бу қочқинлар ҳақида ма`лумот учун 100 минг доллар мукофот э`лон қилинганди.