25 июнь куни Ўзбекистон чегарачилари икки нафар Тожикистон фуқаросини қўлга олди. Воқеа Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, Андархон қишлоғида содир бўлди.
МХХ Давлат чегарасини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, қўлга олиш жараёнида тожикистонликлар чегара нарядига қаршилик кўрсатган.
“Хавфсизликни таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарларни қўлга олиш мақсадида осмонга огоҳлантирувчи ўқ отилди. Натижада Тожикистоннинг Сўғд вилояти Конибодом тумани Яккатерак қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1985 йили туғилган Т. Усмонов сонидан жароҳат олди”, – дейилади хабарномада.
Усмонов Бешариқ марказий туман шифохонасига ўрта оғир аҳволда ётқизилган. Иккинчи ҳуқуқбузар – ўша туманнинг Патар қишлоғида 1991 йили туғилган Х. Қобилов эса қамоққа олинди.
Воқеа юзасидан жиноят иш қўзғатилди.