Жорий йилнинг 26 июнь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси биносида палата фаолиятини доимий тарзда ёритишда амалий ёрдам кўрсатаётган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакилларини уларнинг касб байрамлари, 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ходимлари, “Жаҳон” ахборот агентлиги, қатор газета ва журнал ҳамда сайтлар мухбирлари иштирок этдилар.

Тадбирда Палата фаолиятини ёритишда фаол деб қайд этилган ОАВ ходимларига "Ахборот кўмаги сертификати" ҳамда махсус статуетка тантанали равишда топширилди.

Шу билан бирга, тақдирлаш маросими доирасида ОАВ ходимлари ҳам ўз самимий тилакларини билдирган ҳолда келгусида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликни янада самарали олиб боришдан мамнун эканликларини алоҳида қайд этдилар.