“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда “Рохи охани Точикистон” ДУК раҳбари Комил Мирзоалиев бошчилигидаги делегация қабул қилинди.

Унда жамият бошқаруви раиси Ачилбай Раматов иштирок этди. Ўзаро суҳбат жараёнида томонлар темир йўл саҳасида ҳамкорлик қилиш масаласида атрофлича фикр алмашишди.

Жумладан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Рохи охани Точикистон” ДУК ўртасида халқаро йўналишларда юк ташиш, тегишли ҳудудларда локомотив ва локомотив бригадаларининг ишини мувофиқлаштириш каби масалалар кўриб чиқилди.

Учрашув давомида бугун Ўзбекистон темир йўлларида амалга оширилаётган ислоҳотлар бирма бир тилга олинди. Жумладан, истиқлол йилларида бунёд этилган йирик қурилишлар, “Навоий-Уч-Қудуқ-Султон Увайстоғ”, “Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон” каби темир йўлларнинг қурилгани алоҳида таъкидланди.

Мутахассислар томонидан жорий йилда 16та инвестицион  устида иш олиб борилаётгани, айниқса, тоғли ҳудудда бунёд этилаётган йирик қурилиш электрлаштирилган “Ангрен-Поп” темир йўли лойиҳаси меҳмонларни қизиқтириб қўйди.

Лойиҳанинг иқтисодий, стратегик аҳамияти, унинг ягона миллий темир йўл тизимини барпо этишдаги ўрни хусусида ҳам меҳмонларга батафсил маълумотлар берилди.

Ўзаро самимий суҳбат сўнгида келгусидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришни назарда тутувчи муҳим ҳужжатлар имзоланди.