Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг тасдиқлашича, 27-28 июнь кунларида Владимир Путин ўзининг Олтойда ўтган дам олиш кунларини Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони билан биргаликда ўтказган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

"Ушбу учрашув тафсилотларини сизларга ошкор эта олмайман. Лекин улар Олтойга боришгани тўғри. Берлускони ҳам Олтойга дам олиш учун борганди", дейди Песков.

Песковнинг қўшимча қилишича, Путин ҳали ёзги таътилга чиқишни режалаштирмаяпти.

Бир кун олдин, Путин Олтойга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.