Қоҳирада номаълум шахслар томонидан Миср бош прокурори Ҳишом Барокатнинг машинаси яқинида бомба портлатилди. Бу ҳақда "Аль-Ахрам" хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Барокат бу суиқасд туфайли жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаяпти. Бу суиқасд ким томонидан амалга оширилгани ҳақида ҳам маълумотлар йўқ.