Қозоғистон терроризмга қарши кураш халқаро конвенциясини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Карим Масимов Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлариинг зўравонлик ва экстремизмга қарши курашга бағишланган минтақавий йиғилишида маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

Бош вазир бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилиши лозимлиги ва бу борада Қозоғистон зарур чораларни кўришга ва ҳамкорлик учун доим тайёр эканини билдирди.

Масимов эсктремистик кучлар учун интернет қўл келаётганига алоҳида эътибор қаратди. Унинг фикрича, жангариларни ёллаш, ахборот алмашиш, жиноий ишларни режалаштириш ва мувофиқлаштириш, зўравонлик ғояларини тарғиб қилишда ижтимоий тармоқлар қўл келмоқда.

«Биргина шу каби руҳда ёзилган постни бир кунда 2 миллиондан ортиқ одам ўқимоқда», дейди у.

«Қозоғистон бу каби экстремистик сайтлар ва мақолаларни тақиқлаб қўйган. Бироқ бу борада ҳаракатларимиз биргаликда изчил давом этиши керак», дея таъкидлади Масимов.