Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев расмий сайтининг янгиланган версияси 3 июль куни ишга тушади. Бу ҳақда Оқ Ўрда расмий сайтига таянган ҳолда Zakon.kz ахборот берди.
Айтилишича, янги сайтга бир қатор қулайликлар киритилади. Жумладан, сайт структураси ва навигация янгиланади, дизайн планшетлар ва смартфонларга мослаштирилади, шунингдек, “Президентга хат” хизмати ёрдамида давлат раҳбарига электрон мактуб юбориш имконияти мавжуд бўлади.