28 июнь куни Жанубий Кореяда Samsung Techwin компаниясининг 140 нафар ходими Соннам шаҳрида компания бошлиқларининг мажлиси ўтказилаётган вақтда бу жараёнга халақит қилгани учун ҳибсга олинди.

Ходимлар раҳбарият томонидан компания қурол ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Hanwha Group номли корпорациясига сотилиши ҳақида қарор қабул қилинганидан кейин ўз норозиликларини кескинроқ тарзда ифодалашган.

"Ишчилар бу қарор ҳақида билиб қолишганидан кейин муаммо келиб чиқди. Биз бу ўзгаришнинг сабабини билишни истаймиз. Раҳбарлар бунга тушунтириш беришмади ва узр сўрашмади", дейди норози ходимлардан бири журналистга интервью бериш чоғида.

Мажлис вақтида Samsung Techwin номи Hanwha Techwin номига ўзгартирилиши э`лон қилиинган.