Саудия Арабистонида истиқомат қилувчи Дина исмли қизча ўз смартфонини қувват олдириш учун уни электр тармоғига улаганида, ток зарбаси унинг ўзига келиб урди бунинг натижасида қизалоқ ҳалок бўлди.
Маҳаллий Ajel газетаси қизнинг отаси Мусоид ал-Шувайкийнинг интервьюсини чоп этди.
“Смартфонлар ва планшетлар токка уланганида ҳақиқий бомбаларга айланади. Мен болаларни бундай буюмлар билан муомалада бўлганда эҳтиёткорликка чақираман”, – деди қизини йўқотган ота.