Сингапурда ИШИД гуруҳини қўллаб-қувватлашда гумон қилинган вояга етмаган бола қамоқдан озод қилинди. Бу ҳақда ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарнома орқали маълум бўлди.
Шунга қарамай, хабарномада таъкидланишича, 17 ёшли фуқаро доимо назорат остида бўлади. Хусусан, у ўз дунёқарашини ўзгартириши учун диний раҳнамолар билан учрашиши ва ибодатхоналарга бориши талаб қилинади.
17 ёшли фуқаро ўтган ой ИШИД билан ҳамкорлик қилишда гумон қилиниб қўлга олинган эди. Айтилишича, у ўша пайтгача ИШИД фаолиятини тарғиб қилиш борасида муайян ишларни амалга оширган.