Уммонда MERS коронавирусини юқтириб олган ва 15 июнь куни даволаш учун назоратга олинган 75 ёшли таиландлик киши шифохонадан чиқарилди. Бу ҳақда Таиланд Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.

Хабарда айтилишича, у айни вақтда ўзини яхши ҳис қилмоқда.

ТАСС нашрида ёзилишича, шифокорлар яна 150 кишининг соғлигини текшириб, уларда вирус бор-йўқлигини аниқлашлари керак бўлади. Ҳозирча ҳеч кимда бу хасталик қайд этилмади.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяда айни вақтда 182 кишига шу касалликка чалинганлик ташхиси қўйилган. Шу вақтгача 32 нафар жанубий кореялик MERS вируси қурбонига айланган.