Тбилиси мэриясининг ҳайвонларни кузатиш агентлиги Тбилиси шаҳри аҳолисини шаҳарда илонлар кўпайиб кетганидан огоҳлантирмоқда, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

“Охирги икки ой давомида шаҳарнинг турли қисмларида илонлар аниқланиши билан боғлиқ 460 та, шу жумладан ёз бошидан бери 252 та ҳолат қайд этилди”, деб айтди агентлик директори Теймураз Пхаладзе.

Қайд этилишича, тутилган илонлардан бирортаси ҳам заҳарли бўлмаган.

Бироқ ҳукумат шаҳар аҳолисидан эҳтиётлик чораларига амал қилишни ва илонларни ўз ҳолларича тутишга ҳаракат қилмасликларини сўрамоқда.

Пхаладзе иссиқ ҳаво туфайли илонларнинг шаҳарда учраши ҳолатлари октябрь ўрталаригача кузатилиши мумкинлигини айтмоқда.