Тунис полицияси 39 кишининг умрига зомин бўлган Сус курортидаги терактни амалга оширганликда гумон қилинаётган бир неча кишини қўлга олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Ҳукумат қўлга олинганлар ҳақида батафсил маълумот бермаяпти. Қайд этилишича, тергов давом этмоқда.

Аввалроқ Тунис Ички ишлар вазирлиги теракт ташкилотчиси шерикларга эга бўлганини маълум қилганди.