29-30 июнь кунлари Чехия пойтахти Прага шаҳрида УЕФАнинг Ижроия қўмитаси мажлиси ўтказилади.

Унда молиявия фэйр плей қоидалари қайта кўриб чиқилиши кутилмоқда. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар қилинган.

Бундан ташқари мажлисда 2017 йилги еврокубоклар финалларига мезбонлик қиладиган шаҳарлар номларига аниқлик киритилади.

Шунингдек, йиғилиш кун тартибидан Евро-2016 учун қуръа ташлаш маросими жараёни муҳокамаси ўрин олган.