“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Луи ван Гал манкунианликлар дарвозабони Давид де Хеанинг “Реал”га ўтиши ҳақидаги миш-мишлардан “қони қайнатаётгани” тан олди.

Cuatro нашри журналисти голландиялик мутахассиснинг ўзидан бу ҳолат бўйича изоҳ олишга ҳаракат қилиб, Ван Галнинг Амстердамдаги уйига телефон қилди.

“Де Хеа ҳақидаги гап-сўзлар қонимни қайнатмоқда. Ҳеч қандай изоҳ бермайман. Ҳеч қандай муаммо йўқ, шунчаки бу мени қизиқтирмайди. Де Хеа ва Рамос ҳақидаги саволларга жавоб беришни истамайман. Мен бундай нарсалар ҳақида матбуот билан ҳеч қачон гаплашмайман”, деб айтди Ван Гал ва журналист билан хайрлашиб, гўшакни илиб қўйди.