ХХРнинг Муданьцзян шаҳрида Хитой-Россия қўшма фермасининг қурилиши бошланди. Лойиҳанинг қиймати 1 млрд юанни ташкил қилади. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
Хэйлунцзян вилояти амалий иқтисодиёт уюшмаси раиси Чжан Чуньцзяонинг сўзларига қараганда, ушбу ферма берадиган сут маҳсулотлари Россия бозорларига чиқарилади.
Лойиҳа доирасида сут берувчи 100 минг сигир боқишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Улар учун емиш эса икки давлат ҳудудида жойлашган 100 минг гектар ерда етиштирилади.
Таъкидланишича, ушбу чора-тадбирлар Россия томонидан ЕИ давлатларига нисбатан жорий қилинган озиқ-овқат эмбаргоси доирасида ўзини ўзи таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.