“Челси” клуби “Ювентус” билан ярим ҳимоячи Поль Погбанинг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Лондонликлар 22 ёшли франциялик футболчи учун 50 млн евро ва туринликларнинг транфсер нишони бўлган яримҳимоячи Оскарни таклиф қилишди, деб хабар бермоқда Sport.es нашри.

Нашрнинг маълумотларига кўра, яна бир инглиз клуби “Манчестер Сити” Погба учун 100 млн евро беришга тайёр турибди.

Қайд этилишича, “Барселона” Погба учун 80 млн евро ва 10 млн евро бонус сифатида таклиф қилган, бунда каталонияликлар Погбанинг “Ювентус” сафида кейинги ёзгача қолишига рози бўлмоқдалар ва айнан шу ҳолат футболчи учун курашда ҳал қилувчи ҳолат бўлиши мумкин.