Беларусь парламенти 2015 йилнинг 11 октябрида мамлакат президентлиги учун сайловлар ўтказилишини маълум қилган. Бу ҳақда "БелТА" хабар берган.

Беларусь конституциясига кўра, мамлакат президенти 5 йилга сайланади ва қасамёд қилгач, вазифасига киришиши мумкин бўлади.

Хабарларга кўра, амалдаги президент 60 ёшли Александр Лукашенко бешинчи марта ҳам сайловда ўз номзодини қўяди. У қайта сайланиши кутилмоқда.