2015 йилнинг 20 июнидан бошлаб кузатувчисиз болаларнинг самолётда учиши учун тарифларнинг 100 фоизи тўланиши керак бўлади. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг расмий сайти орқали хабар қилинди.
Бундан ташқари, кузатувчисиз болаларни расмийлаштиришнинг махсус процедуралари учун қўшимча равишда 20 евро ундирилади. Чипта ихтиёрий ёки мажбурий қайтарилган ҳолда ушбу сумма ҳам тўла ҳажмда қайтарилади. Республика ичидаги парвозларда бундай тўлов олинмайди.