Украина президенти Пётр Порошенко НАТОга кириш тўғрисидаги референдумни тайёрлаш ва ўтказишга камида 6-7 йил кетишини маълум қилди.
“Биз иқтисодий, ижтимоий ва маъмурий ислоҳотлар устида ишламоқдамиз. Бу иш анча давом этади ва 6-7 йил вақт олади. Тайёр бўлганимиздан сўнг референдум ўтказамиз, шунда украиналиклар Шимолий Атлантика альянсига киришни исташ-истамасликларини аниқлаймиз”, – деди у Италиянинг Corrierre della Sera газетасига берган интервьюсида.
Яқинда собиқ АҚШ президенти Жимми Картернинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Збигнев Бзежинский Россияни Украина НАТОга кирмаслигига ишонтириш кераклигини таъкидлаб ўтган эди.