Афғонистон таълим вазири Асадулла Ханиф Балхий маҳаллий нашриётлар билан мактаб дарсликлари чоп этиш бўйича шартнома имзолади. Унга кўра, 20 кун ичида улар 2.2 млн дона дарслик чоп этиб бериши талаб қилинади.
Балхий бу китоблар Афғонистон мактабларидаги дарслик етишмовчилигини бир қадар ҳал қилади.
“Жорий ўқув йилида бизга 42 млн дарслик керак бўлади. Лекин ҳозирча бор-йўғи 7 млн китоб чоп этилди”, – деди у.
1.6 млн дона дарсликларни чоп этиш харажатларини ўз зиммасига АҚШ халқаро ривожланиш агентлиги, Дания ҳукумати ва ЮНИСЕФ олади.