30 июнь куни, Тошкент вақти билан соат 03:07да Ўзбекистонда кучсиз зилзила қайд этилди.

"Тошкент" сейсмологик станциясининг маълум қилишича, ушбу зилзилар маркази Ўзбекистон пойтахтидан 540 км узоқликда, Афғонистоннинг Ҳиндукиш тоғларидаги қисмида жойлашган бўлиб, зилзила ўчоғида 5,5 магнитудали зилзила рўй берган.

"Бу зилзиланинг Тошкентдаги таъсири 2 баллик бўлди", дейилади хабарда.

АҚШ геология хизмати ҳам худди шу вақтда Афғонистоннинг Тожикистон билан чегара қисмида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлгани, зилзила маркази 190 км чуқурликда жойлашгани ҳақида маълум қилган.

Зилзиладан жабрланганлар ҳақида маълумот мавжуд эмас.