АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИДнинг Ироқ ва Суриядаги позицияларига 18 та авиазарба берди.

7 та авиазарба Суриянинг Ал Хасака вилоятидаги жангарилар позицияларига берилди, натижада жангариларнинг тирик кучи ва ҳарбий техникасига шикаст етказилди. Хусусан жангариларга тегишли танк йўқ қилинди. Шунингдек, Ар-Ракка ва Дайр аз-Заур шаҳарлари яқинидаги жангарилар позициялари ҳам нишонга олинди.

Ироқда авиация Боғдод, Фаллужа, Ходий, Мосул ва Ал-Волид шаҳарлари атрофидаги террорчилар позицияларига авиазарбалар бериши натижасида террорчиларнинг ер ости туннеллар тизими, жанговор техникаси ва иншоотларига шикаст етказилди.