29 июнь куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спартлен бошчилигидаги делегация "Бунёдкор" телемажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси матбуот хизмати хабар берган.

Ташриф давомида элчи семинар-тренинг меҳмони бўлган. Бу ўқув машғулоти ЎЭОАВМАнинг ахборот хизмати фаолияти сифатини оширишга қаратилган.

Шунингдек, АҚШ делегацияси телемажмуанинг монтаж студияси ва техник жиҳозлар бўлимига ҳам ташриф буюриб, мамлакат бўйлаб нодавлат телевидение станциялари орқали тақдим этиладиган медиа маҳсулотлар ҳамда Online ўқув марказларидаги шароит билан танишди.