Бугун кун бир сонияга узаяди. Ер сайёрасининг ўз ўқи атрофида айланиши секинлашиши муносабати билан, 1 июлга ўтар кечаси бутунжаҳон вақтига қўшимча бир сония қўшилади. Бу ҳақда Халқаро ерни айланиш хизмати маълум қилган.

Бундай тузатиш амалиёти 1972 йилдан бери мавжуд бўлиб, ҳар 3-4 йилнинг декабрь ёки июнь ойларида Ер ўз ўқи атрофида айланиши секинлашиши муносабати билан қўшимча бир сония йиғилиб қолиши туфайли одатий тарзда амалга оширилади.

Вақтни ҳисоблашнинг атом тизимидан фойдаланиш бошланган 1967 йилдан буён бундай тузатишлар ҳеч қандай муаммо келтириб чиқармаган.

Охирги марта бундай тузатиш 2012 йилнинг июнида амалга оширилганди.