29 июнь куни Америка Кубоги-2015 турнирининг илк ярим финали ўтказилди ва биринчи финалчи номи маълум бўлди.

Турнирга мезбонлик қилаётган Чили терма жамоаси Перуни 2:1 ҳисобида мағлуб этган ҳолда финалда ярим финалнинг иккинчи жуфтлиги ғолибини кутадиган бўлди.

Шу тариқа, Чили терма жамоаси 1987 йилдан бери илк марта Америка Кубоги-2015 турнирининг финалига чиқди. Ўша йили чилиликлар финалда Уругвайга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишганди.

Жорий йилги турнир финали 4 июль куни ўтказилади ва Чили Аргентина-Парагвай жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.