Дания Германия билан чегарасини назоратга олади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Кристиан Женсеннинг сўзларига иқтибос келтирган ҳолда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, Женсен германиялик ҳамкасби Франк Штайнмайерга Германия ҳудудидан ноқонуний меҳнат муҳожирлари ва контрабанда моллари кўп ўтаётганини маълум қилиб, шу асосда чегарадаги назоратни кучайтиришни таклиф қилган.

Женсеннинг сўзларига қараганда, чеклов чора-тадбирлари Шенген зонаси давлатлари билан ўрнатилган стандартларга мос бўлади.

2011 йили Копенгаген Германия билан чегарада бир неча ойлик назорат ўрнатган эди. Даниялик чегарачилар мамлакат ҳудудига кирадиган машиналарни текшириш ҳуқуқига эга бўлган эди. Бу ҳолат Брюсселнинг норозилигига сабаб бўлган эди.