Донецкнинг “Шахтёр” клуби яримҳимоячиси Дуглас Коста Мюнхеннинг “Бавария” клубига ўтишга яқин турибди.

Bild нашрининг хабар беришича, Бразилия терма жамоаси аъзоси Дуглас Коста терма жамоа Америка кубогидан чиқиб кетганидан кейин Германияга жўнаб кетди ҳамда бу ерда “Бавария” клубида тиббий кўрикдан ўтди.

Футболчи “Бавария” билан 5 йиллик шартнома тузиши, “Шахтёр” эса футболчининг трансфери учун 30 млн евро олиши кутилмоқда.

Дуглас Костанинг “Бавария”га ўтиши Арьен Роббен ва Франк Риберининг тез-тез жароҳат олиб туриши сабабли амалга оширилмоқда. Коста айнан шу футболчиларнинг ўрнини эгаллаши керак бўлади.