АҚШнинг Федерал қидирувлар бюроси ва Ички хавфсизлик вазирлиги АҚШда 4 июлда нишонланадиган Мустқиллик кунида терактлар содир бўлиши мумкинлиги сабабли энг юқори тайёргарлик даражасига келтирилди. Бу ҳақда Breaking News Feed хабар бермоқда.

Огоҳлантиришда терактлар қаерда содир этилиши айтилмаган. Огоҳлантириш ИШИД томонидан хавф-хатарнинг кучайиб бораётгани билан боғланмоқда.

Қайд этилишича, охирги вақтларда махсус хизматлар терактларнинг олдини олиш бўйича катта миқёсдаги ишлар олиб бормоқдалар.