Liberation газетасида WikiLeaks ва Mediapart сайтлари билан ҳамкорликда АҚШнинг Франция ортидан иқтисодий айғоқчилик қилганидан гувоҳлик берувчи материаллар чоп этилди.

"АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг бешта таҳлилий ҳисоботи АҚШ махсус хизматларининг француз манфаатларига қарши олиб борган операцияларининг қанчалик катта миқёсдалигини яққол намоён қилади. Бу маълумотлар 2004-2012 йиллар давомида француз сиёсатчилари ва дипломатларига нисбатан жосуслик фаолияти юритилганидан далолат беради", дейилмоқда мақолада.

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг айтишича, яқин орада унинг сайти бир қатор йирик фош қилувчи материалларни чоп этишни бошлайди.