Ўз боласини дарахтга чиқишга ўргатаётган она енот YouTube видеопорталининг ҳақиқий юлдузига айланди.

Она енот боласига дарахтга чиқишни ўргатаётгани тасвирланган видеоролик порталда бир неча кун ичида 200 минг намойишни йиғишга муваффақ бўлди.

Видеода тасвирланича, дарахтга чиқиш бўйича илк сабоқлар енот болага қийинчилик туғдирмоқда. Бироқ унинг онаси орқага чекинмай, сабот билан уни дарахтга чиқишга ўртатмоқда.