Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 12-13 июль кунлари Тожикистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Тожикистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, ташриф доирасида Моди Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, бош вазир Қоҳир Расулзода, юқори палата спикери Маҳмадсаид Убайдуллоевлар билан учрашувлар ўтказади.

Ушбу учрашувларда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.