Индонезияда ҳарбий транспорт самолёти Медан шаҳридаги меҳмонхона устига қулади, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Оқибатда камида 30 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Самолёт Медандаги ҳарбий ҳаво базасидан Натуна оролига учиб кетаётган эди, аммо бир неча дақиқалик парвоздан сўнг ҳалокат содир бўлди.