Индонезияда меҳмонхона ва уй-жойлар устига қулаган самолёт бортида 113 киши бор эди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Индонезияда ҳарбий транспорт самолёти Медан шаҳридаги меҳмонхона устига қулаши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берилди. Самолёт Медандаги ҳарбий ҳаво базасидан Натуна оролига учиб кетаётган эди, аммо бир неча дақиқалик парвоздан сўнг ҳалокат содир бўлди.