Индонезияда Hercules С-130 ҳарбий самолётининг меҳмонхона ва уй-жойлар устига қулаши натижасида қурбон бўлганлар сони 50 кишига етиши мумкин. Бу ҳақда Хитойнинг Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Индонезияда ҳарбий транспорт самолёти Медан шаҳридаги меҳмонхона устига қулаши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берилди. Самолёт Медандаги ҳарбий ҳаво базасидан Натуна оролига учиб кетаётган эди, аммо бир неча дақиқалик парвоздан сўнг ҳалокат содир бўлди.
Индонезия қутқарув хизмати вакили Хисар Турнипнинг айтишича, парвоз рўйхатида 55 йўловчининг исми келтирилган. Уларнинг аксарияти ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Айни пайтда вайронлар остидан 30 тана чиқариб олинган бўлиб, улардан 5таси учувчиларга тегишли.
Илгарироқ France-Presse агентлиги фожиа 38 кишининг ҳаётини олиб кетганини маълум қилган эди.