30 июнь куни Индонезиянинг Медан шаҳридаги меҳмонхонага ҳарбий самолёт қулаши оқибатида 38 кишининг ўлими қайд этилган. Бу ҳақда маҳаллий нашрларда маълум қилинмоқда.

Ҳалок бўлганларнинг 12 нафари экипаж аъзолари бўлишган. Қурбонлар орасида бир бола ҳам бор. Айни вақтда 10 нафар жасаднинг шахси аниқланган.

Қайд этилишича, самолёт бортида жами 50 нафар ҳарбий учаётганди.

Бироз олдинроқ, C130 русумли ҳарной транспорт самолёти Медан шаҳридаги меҳмонхона устига қулаб тушгани хабар қилинганди.