30 июнь куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридан 60 км шарқдаги Баъқуба шаҳрида 3 марта портлаш содир бўлди ва 17 киши ҳалок бўлиб, 28 киши оғир жароҳатлар олишди. Бу ҳақда Al-Vasat газетасида хабар берилган.

Хабарда ёзилишича, бу теракт шаҳарнинг 3та жойига ўрнатилган портловчи қурилмаларнинг ҳаракатга келтирилиши орқали амалга оширилган. Ҳар бир нуқтада 4, 6 ва 7 нафардан тинч аҳоли вакили қурбон бўлган.

Ҳозирча теракт учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган, лекин бу хуруж "ИШИД" томонидан амалга оширилган навбатдаги ҳаракат экани айтилмоқда.