“Рома”нинг ивуарлик ҳужумчиси Жервиньонинг “Ал-Жазира”га ўтиши бўйича битимнинг бекор қилиниши сабаблари ошкор қилинди.

Абу-Дабининг “Ал-Жазира” клуби футболчи ҳаддан зиёд кўп нарса талаб қилиб юборгандан кейин уни ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтди.

Футболчи унга учувчи билан вертолёт, Абу-Дабида оиласи учун уй-жой, шахсий пляж ва Кот-д’Ивуарга чексиз сондаги билетлар тақдим қилиниши бандлари бўлган шартномани тузишни мўлжаллаётган эди.

Футболчининг “Рома” билан шартномаси 2018 йилда тугашига қарамасдан, унинг келажаги савол остида қолмоқда