"Барселона" жамоаси президенти Жозеп Бартомеу ёш футболчи Марк Бартранинг иқтидорини юқори баҳолашини маълум қилди.

"Бартра ўз тенгдошлари орасидаги энг яхши марказий ҳимоячи. Унинг жамоада қолиши муҳимдир", дейди Бартомеу.

Бироз олдинроқ, 24 ёшли бу футболчига Англиянинг "Тоттенҳем" жамоасидан қизиқиш бўлаётгани хабар қилинганди.

"Барселона" эса ўз академияси тарбияланувчиси бўлган бу ҳимоячи билан шартномани узайтириш ҳаракатига тушган.